Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари Энергетика форуми доирасидаги техник семинар тадбирларида фаол иштирок этмоқда
  • 20.05.2023
  • 140

Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ташаббуси билан 2023 йил 18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқаро энергетика форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида турли йўналишларни қамраб олган бир нечта тадбирлар ўтказилмоқда.

⚡️ Бугун, 2023 йилнинг 20 май санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассисларида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида 25-халқаро Нефть ва газ кўргазмаси ҳамда 3-халқаро Энергетика форуми доирасида ўтказилаётган техник семинарда фаол иштирок этишмоқда.

 

 

Техник семинар мавзулари:

1️⃣ Ўзбекистон энергетика инфратузилмаси энергия самарадорлигини жорий этишнинг илғор механизмлари;

2️⃣ Ўзбекистон энергетикасининг илғор технологик ва молиявий механизмлари инфратузилмасини жорий этиш.

 

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>