Бўш иш ўринлари
Суҳбат орқали ишга таклиф этамиз: “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандис ўринбосари лавозими
  • 25.09.2023
  • 99

Талаблар: Олий маълумотли; Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши ва раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши лозим; Камида 5 йил иш стажига эга бўлиши керак; Ўзбек (давлат) тили ва рус тили мукаммал билиши зарур.

Қўшимча талаблар: “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник  эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни  текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси қонуни, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.

Бундан ташқари, “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик  техникаси қоидалари”га асосан V гуруҳ тоифасига эга бўлиши талаб этилади.

Бундан ташқари, 220-500 кВ кучланишли подстанция электр қурилмаларида алмаштириб-ёқиш операцияларини амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши керак; 35–110–220-500 кВ кучланишли электр қурилмаларда амалий иш тажрибасига эга бўлиши, яъни бажариладиган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини режалаштириш, олиб бориш, реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг ишлаш принципларини билиш ва эксплуатацияда қўллай олиши; Электр тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий режимларда тезкор тиклаш ва мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар:

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz;  info@uzbekistonmet.uz

                                   

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati 

>