Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтган юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 19.02.2024
  • 51

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, экин майдонлари ва тоғли ҳудулардан ўтувчи 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг фавқулодда ўчишини олдини олиш мақсадида «Наманган магистраль электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

 

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>