Янгиликлар
D.A.Исақулов Қозоғистон электр энергетика ассоциациясининг «Хизмат кўрсатган энергетик» кўкрак нишони билан тақдирланди
  • 29.02.2024
  • 64

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Қозоғистон Республикасининг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари ҳамда Россия Федерацияси энергетика тизимлари раҳбарлари навбатдан ташқари муҳокамалар мажлиси бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига қўйилган муҳокамаларнинг бош мавзуси — миллий электр тармоқларини ривожлантириш масалалари.

⚡️ Тадбирда «КEГОС» компанияси бошқаруви раиси Н.Э.Aйтжанов «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси D.A.Исақуловни Қозоғистон электр энергетика ассоциациясининг «Хизмат кўрсатган энергетик» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия Федерацияси энергетика тизимлари раҳбарларининг ишчи тартибдаги муҳокамалари давом этмоқда.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>