Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Тоғли ҳудудлардан ўтган 500 кВ кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 05.03.2024
  • 45

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари  филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
 
Мисол учун, экин майдонлари ва тоғли ҳудулардан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг фавқулодда ўчишини олдини олиш мақсадида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

«Қамчиқ» довонининг Тошкент вилояти ҳудудига туташ қисми орқали ўтган, техник-муҳандислик номи Л-524 бўлган электр узатиш тармоғини назорат кўригидан ўтказиш жараёни акс этган фотолавлалар.

⚡️ Маълумот ўрнида: Тошкент вилоятидаги барча подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги ҳамда бошқа техник-муҳандислик кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.

✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>