Янгиликлар
АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ: 2024 йил 1-чорак давомида қайд этилган мурожаатлар ва уларга берилган расмий муносабат (мурожаатчиларга юборилган жавоблар)
  • 28.03.2024
  • 61

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони (шу йўналишда қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам) «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати томонидан ижро этилмоқда. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан 2021 йил 22 июнда имзоланган 196-сонли буйруқ масъул ходимлар томонидан ижро этилмоқда.

Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, у орқали интернет фойдаланувчилари, яъни истеъмолчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

Эътиборингизга 2024 йил 1-чорак давомида Ахборот хизмати томонидан қайд этилган электрон мурожаатлар ва уларга берилган жавоблар ҳаволасини тақдим этамиз:

20.02.2024 — Мурожаатчи: “110 кВ кучланишли “Яккабоғ” подстанцияда ўрнатилган уч чулғамли трансформаторнинг релели ҳимояси ҳақида батафсил маълумотлар керак...”

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4913

23.02.2024 — Мурожаатчи: “Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими?”

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4920

27.02.2024 — Мурожаатчи: « Бизнинг қишлоқда 24 соатга 8–9 соат “севет” ўчмоқда. Бизнинг қишлоқ одамлари телевизор кўришга, болалар дарс тайёрлашга ҳақлими ёки йўқ?»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4992

28.02.2024 — Мурожаатчи: «“Свет” нимага ўчмоқда? Қарзим йўқ бўлса, нимага ўчирасизлар? Сабаб?!»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4951

04.03.2024 — Мурожаатчи: «“Свет” жудаям кўп учмоқда, жудаям кўп “ўйнайди”лар. Бир суткада камида 15 марта ўчириб ёқишади, гоҳида пириллаб ҳам қолади. Электр жиҳозларимиз куйиб қолиши мумкин...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4959

04.03.2024 — Мурожаатчи: «Бир кунда 5-6 маротаба электр ўчиб қолади. Ҳар сафар чироқ ўчганда камида 2 соат ўчади...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4963

11.03.2024 — Мурожаатчи: «Корхонамизга хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо ип йигирув ускуналари олиб келинган бўлиб, улардан фойдаланиш учун доимий электр энергияси етказиб берилиши лозим...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4997

12.03.2024 — Мурожаатчи: «Кармана тумани электр тармоқлари филиалига беш маротаба оғзаки мурожаат қилдим, ўрганишга келишмади ва бир қанча баҳоналар келтиришди...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5006

Шу ўринда бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Call sentry рақами +998 (55) 500-5545, шу билан бирга, Ягона телефон рақами (Ахборот хизмати) +998 (71) /236-6035, девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6226 ва Ишонч (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) +998 (55) 503-1392 рақамларига қўнғироқ қилаётган мурожаатчиларнинг аксарияти турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан мурожаат қилиб, электр энергияси тўловлари, ҳисоблагичлар, симёғоч, трансформатор пунктлари, тақсимловчи тармоқлардаги носозликлар билан боғлиқ саволларни беришади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари ҳамда барча телефон рақамларига жавоб берувчи мутахассислар истеъмолчиларга қай тартибда мурожаат қилиш лозимлигини тушунтиришади.

Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида “Онлайн маслаҳатчи”, яъни “Бизнинг фаолиятимизга тааллуқли саволингиз борми?”  деган савол билан мурожаат қилувчи электрон дастур иш фаолияти жорий қилинган бўлиб, дастур расмий веб-сайтга интеграциялаштирилган. Мурожаатчилар билан бевосита мулоқот қилиш имконини яратган ушбу электрон платформа орқали тушган саволларнинг аксарияти турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан бўлиб, бундан ташқари, дастур орқали кўпроқ бўш иш ўринлари юзасидан савол берувчи мурожаатчилар кўпчиликни ташкил қилади ва мурожаатчиларга тегишли тарзда жавоб ҳамда маслаҳатлар берилади.

Шунингдек, “Онлайн маслаҳатчи” дастурига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли бўлмаган саволлар: суд, ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳокимлик, маҳалла фуқаролари йиғини ваколатига кирувчи масалалар, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, никоҳ ажримлари ва алиментлар тўғрисида ҳам саволлар берилади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари мурожаатчиларга тегишли тартибда жавоб қайтариб, уларни тўғри йўналтириш мақсадида фойдали маслаҳатлар билан бўлишади.

Маълумот ўрнида: Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) расмий веб-сайтнинг харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган. Филиал фаолияти билан боғлиқ саволлар учун ҳам қисқа маълумот, манзил ва телефон рақамлари эълон қилинган.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>