2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 03.03.2025
  • 122

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўрикларини ўтказиш давом эттирилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг «Қамчиқ» довонидан ўтувчи 220–500 кВ кучланишли электр тармоқларида назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган.

Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришмоқда. Шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.

⚡️ Шунингдек, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube

https://t.me/minenergy_uz/15196

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati