2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ONLINE: 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида ўқув-семинарнинг амалий тақдимот тадбири ўтказилмоқда
  • 03.04.2025
  • 102

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов туман (шаҳар) прокурорлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинарда энергетика мавзусига тегишли мавзу юзасидан маъруза билан иштирок этган эди.

Назарий машғулотларнинг мантиқий давоми энергетика объекти — «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида давом эттирилмоқда. Ўқув семинарининг амалий тақдимот тадбирида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассисларидан ташқари турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, шунингдек, Тошкент шаҳри прокуратураси мутасадди ходимлари ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ва сервис кўрсатиш корхоналари иштирок этмоқда.

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига таклиф этилган туман (шаҳар) прокурорларидан иборат тингловчилар гуруҳи энергетика тизим ташкилотларининг энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги борасидаги тавсиялари, амалга оширилаётган ишлари, эришган ютуқ ва камчиликлари ҳамда уларнинг ечимлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига татбиқ этилган инновацион ишланмалари билан яқиндан танишдилар.

Тингловчилар электр ва газ таъминоти жиҳозлари ҳамда уларнинг иш функцияси билан бевосита танишиб, амалий иш тажрибасида олган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашмоқда.

Веб-саҳифа ♦ Facebook ♦ Instagram 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати