Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов туман (шаҳар) прокурорлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинарда энергетика мавзусига тегишли мавзу юзасидан маъруза билан иштирок этган эди.
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида семинар иштирокчилари очиқ тақсимлаш қурилмаси, трансформаторлар иш фаолияти ҳамда ўчиргич ва ажраткич ускуналарининг замонавий турлари иш самарадорлиги билан яқиндан танишдилар.
Туман (шаҳар) прокурорларидан иборат тингловчилар гуруҳи энергетика тизим ташкилотларининг энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги борасидаги тақдимотлари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
⚡️ Электр ва газ таъминоти корхоналарининг электрон слайд тақдимотларида тингловчиларнинг технологик сарф (йўқотишлар) ҳамда тижорий йўқотишлар (ноқонуний уланмалар) юзасидан мавжуд билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Веб-саҳифа ♦ Facebook ♦ Instagram
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати