2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Бош прокуратура: Барча туман (шаҳар) прокурорлари учун энергетика хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди
  • 05.04.2025
  • 85

Бош прокуратура томонидан республиканинг барча туман (шаҳар) прокурорлари учун жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари энергетика хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда, Учтепа тумани мисолида энергия балансини ишлаб чиқиш, уларнинг кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш, дастурлар ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳ фаолиятини тўғри ташкил этиш масалалари тушунтириб берилди.

Хусусан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.Исақулов томонидан “Озодлик” подстанцияси мисолида юқори кучланишли электр тармоқларида амалга оширилаётган ишлар, тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида тақдимот қилинди.

Шу билан бирга, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М.Якубов ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Д.Носировлар томонидан тумандаги “Боғобод” маҳалласида тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, ресурсларни иқтисод қилиш бўйича қилинган амалий ишлар билан таништирилди.

Семинар иштирокчиларига йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги тажрибаларни ҳудудларда жорий этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилиб, тарқатма материаллар тарқатилди.

⇒ Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/61334

Веб-саҳифа ♦ Facebook ♦ Instagram 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати