Бугун, 2025 йил 7 апрель куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари IRENA — Халқаро қайта тикланувчи энергия манбалари агентлиги ходимларидан иборат делегацияни қабул қилди. Айни пайтда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари ҳамда мамлакатимиада олиб борилаётга «яшил иқтисодиёт» дастурига оид масалаларни муҳокама этишмоқда.
IRENA агентлиги ҳозирги кунда Марказий Осиёда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича тезлаштирилган ҳамкорлик дастурини ташкил этгани сабабли учрашувнинг муҳокамалар марказида қуйидаги масалалар бош мавзу сифатида таҳлил этилмоқда:
1️⃣ Марказий Осиёда қайта тикланувчи энергия манбаларининг ривожланиши ҳамда ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистондаги лойиҳаларда Халқаро қайта тикланувчи энергия манбалари агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари;
2️⃣ Ўзбекистон энергетика тизимида амалга оширилаётган электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари;
3️⃣ Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда уларга боғлиқ бўлган ташқи инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштириш масалалари.
Учрашувда мавзуга оид тақдимотлар намойиш этилмоқда.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati