2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Меҳнат фахрийлари
ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ЭТАМИЗ: «Sredazenergosetproekt» Акциядорлик жамияти бош муҳандис хизмати маслаҳатчиси — Вадим Геннадьевич Малюга 78 ёшида вафот этди
  • 11.04.2025
  • 42

Вадим Геннадьевич Малюга 1946 йилда Ўзбекистонда туғилган, 1969 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1963 йилда Марказий электротехника лабораториясида чилангар шогирди сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган мутахассис олий таълимдан сўнг Тошкент политехника институти Иқтисодиёт ва энергетикани ташкил этилиши кафедрасида (1969–1979 йиллар) ассистент, сўнг катта ўқитувчи бўлиб ишлайди.

В.Г.Малюга 1979–1989 йилларда «Средазэлектросетьстрой» трестининг 71-сон механика колоннаси бош муҳандиси ўринбосари; 1991–2001 йилларда ушбу трестининг бош муҳандиси, 71-механик колоннанинг бошлиғи; 2001–2020 йилларда «Sredazenergosetproekt» акциядорлик жамияти бош муҳандиси бўлиб ишлаган.

Вадим Геннадьевич 2020 йилдан «Sredazenergosetproekt» акциядорлик жамияти бош муҳандис хизмати маслаҳатчиси сифатида меҳнат фаолиятини давом эттириб келаётган эди. Фаолияти давомида у ўзини юқори малакали мутахассис, принципиал ва билимдон раҳбар ходим сифатида намоён этиб, малакасини мунтазам ошириб борарди.

Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Вадим Геннадьевич Малюга вафот этгани муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси Вадим Геннадьевичнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati