Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йилнинг 11 апрель куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил мартдан 2025 йил апрелгача бўлган фаолияти бўйича ҳисоботига бағишланган Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилмоқда.
⚡️ Конференцияда магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳамда Марказий аппаратнинг бўлим ва хизматлардан сайланган делегатлар, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгашидан вакиллар, шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Дастлаб «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Хидированинг 5 йиллик фаолиятига доир ҳисоботи ўқиб эшиттирилди ва ҳисоботга оид видеолавҳа намойиш этилди.
Айни пайтда конференция иши кун тартибига қўйилган масалаларга мувофиқ тарзда давом этмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати