Бугун, 13 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида VII Тошкент халқаро марафонининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди. Унда Энергетика вазирлиги, вазирлик тизим ташкилотлари, шу жумладан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, “Тошкент Марафони” халқаро спорт тадбири бўлиб, Жаҳон енгил атлетика ёрлиғи мақомига эга ва Бутунжаҳон енгил атлетика (Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси) мусобақалари тақвимига киритилган.
Тадбирнинг асосий старти бугун: иштирокчилар классик марафон (42 км), ярим марафон (21 км) ва 10 км масофага югуриш мусобақаларида ўз кучларини синаб кўриш имкониятига эга бўлишди. Марафон мусобақаси “Янги Ўзбекистон” боғига туташ йўллар бўйлаб ташкил этилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati