⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун у кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларда ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда. Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттириб, шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.
⚡️ Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Шу билан бирга, Подстанциялар хизмати мутахассислари Жиззах вилоятидаги юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Шунингдек, мутахассислар 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-Б-Ч бўлган электр тармоғининг бир нечта таянч устунларида қушлар қўнишига қарши мосламалар ўрнатиб, цинган изоляторларни алмаштиришди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати