«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Тармоқлар хизмати ишчи-ходимлари «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2025 йил 10 январдаги 01-18-09/6-сонли топшириқномасининг 5-бандида кўрсатилган электр узатиш тармоқларида эскирган (фарфор) изоляторларни алмаштириб, 220 кВ кучланишли Л-40-К-2 линиясида жорий таъмирлаш ишларини бажаришмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati