2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 15.04.2025
  • 80

Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилади.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-524 бўлган электр тармоқларида ўтказаётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

⚡️ Мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби амалиётлар билан банд.

https://t.me/minenergy_uz/15831

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati