“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ вакиллари Осиё тараққиёт банки вакиллари томонидан ўтказилган миссия доирасида жорий йилнинг 11 апрель санасига режалаштирилган якуний учрашувда иштирок этдилар.
Мазкур учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• амалдаги лойиҳалар портфели самарадорлиги юзасидан миссия хулосалари;
• 2026–2028 йилларга мўлжалланган қарз олиш кўрсаткичлари;
• юқоридаги йўналишлар бўйича амалга ошириш муддати кўрсатилган ҳаракатлар режаси.
Алоҳида эътибор 4326- UZB-сонли қарз доирасидаги “Декарбонизация йўлида рақамлаштириш — Электр узатиш тармоғини такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш масаласига қаратилди.
Тадбир якунларига кўра, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти Осиё тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори жаноб Шуҳрат Вафоев номидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Тақдирлаш юқорида кўрсатилган ташқи қарз доирасидаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш муносабати билан ўтказилди.
«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати