2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқларида жорий тамирлаш ишлари бажарилмоқда
  • 16.04.2025
  • 61

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш бригадалари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда белгиланган режа асосида назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғидаги нуқсонли изоляторларни алмаштишиш ва қушлар қўнишига қарши мосламалар созлигини текшириш ишлари акс этган.

Шунингдек, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмодда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati