2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” якунларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди
  • 17.04.2025
  • 64

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида жорий йилнинг 15 март санасидан 15 апрель санасигача ўтказилган “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” якунларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Тадбирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Икматов Соҳиб Абдуллаевич ҳамда бошқа тузилмалардан мутахассислар иштирок этишди.

Бир ой давом этган тадбирлар якунларига бағишланган ўқув семинарида магистрал электр тармоқлари филиали ишчи-ходимларига юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, овқатдан оммавий захарланиш ва ўта хавфли касалликлар профилактикаси бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди.

Ўқув семинари давомида тингловчиларга фото-видео материаллар намойиш қилиниб, зилзила содир бўлганда навбатчи ходимлар хатти-ҳаракати, саноат хавфсизлигини таъминлаш чоралари, фавқулодда вазиятлар, ичики ишлар, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемология ва бошқа махсус тузилма ҳамда бўлинмалар билан техноген офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича билим-кўникмаларни мустаҳкамлашга доир тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари — тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиб, мавзуга оид тарқатма материаллардаги қўшимча тавсиялар билан танишишди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati