2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.104.0 тўлқинларида Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини оширишга доир масалалар муҳокама этилди
  • 21.04.2025
  • 54

«Ёшлар» радиоканалининг «Ёшлар билан мулоқот» дастурида Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори ҳамда Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармонига доир масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот тақдим этилиб, жонли эфирда радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Истеъмолчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарорига мувофиқ электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналари тааллуқли тавсиялар берилди.

⚡️ Радиомулоқотда «Ҳудудий  электр тармоқлари» АЖ матбуот котиби  Фахриддин Нуралиев ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати раҳбари У.Уруновлар иштирок этишди.

Дастурда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларида, давлат идораларида ва ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш, энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, бозор тамойилларига асосланган яхлит ва мувофиқлаштирилган экотизимни яратиш, шу жумладан, энергия истеъмоли соҳасида аудит, консалтинг ва менежмент ҳамда энергияни тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш ва «яшил» молиявий дастакларни кенгайтириш масалалари юзасидан жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди.

Радиобошловчи журналист Феруза Баҳромова.

✅ Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati