⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги юқори кучланишли подстанция навбатчи мутахассисларининг жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Подстанциялар хизмати мутахассислари Жиззах вилоятида жойлашган подстанцияларда мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Эски ускуна ҳамда жиҳозлар янги ва замонавийларига алмаштирилмоқда. Коррозияга учраган металл конструкцияли қурилмаларга бўёқ тортилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати