Бугун Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.
Бошқарув раиси қабулида бўлган фуқароларнинг асосан бўш иш ўринларига ишга кириш истаги ортидан ёзган мурожаатлари муҳокама этилди, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси, Ахборот хизмати ва мурожаатлар билан ишлашга масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди.
⇒ Мурожаатчиларга бўш иш ўринлари юзасидан берилаётган эълонлар, эълонлар таркибида номзодларга қўйилаётган талаблар (лавозим вазифа-мажбуриятларига мувофиқ ҳолда) номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва Комиссия хулосасига кўра ишга қабул қилиш жараёни ҳақида тушунтириш берилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати