FM.103.1 тўлқинлари — «Ўзбекистон» радиоканалининг «Шу куннинг мавзуси» дастурида Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида Президент қарорига доир масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот тақдим этилиб, жонли эфирда энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига оид дастлабки тушунчалар ҳақида маълумот тақдим этилди.
⚡️ Радиомулоқотда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов иштирок этди.
Дастурда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларида, давлат идораларида ва ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш, энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, бозор тамойилларига асосланган яхлит ва мувофиқлаштирилган экотизимни яратиш, шу жумладан, энергия истеъмоли соҳасида аудит, консалтинг ва менежмент ҳамда энергияни тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш ва «яшил» молиявий дастакларни кенгайтириш масалалари юзасидан жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди.
Дастурни журналист Мавжудахон Оппоқхўжаева тайёрлади.
Радиобошловчи Наффал Содиқжон ўғли.
✅ Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati