2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлашга оид иқтисодий ўқиш ташкил этилди
  • 23.04.2025
  • 55

2025 йил 21 апрель санасида имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Президент Фармони ва 2025 йил 21 апрель санасида тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сон Президент қарори қабул қилинди.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 22 апрель куни соат 15:00 да Энергетика вазирлиги томонидан Зоом платформасида (онлайн мулоқот) “Юртимизда коррупциядан ҳоли муҳит яратишни давом эттириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар” мавзуси бўйича иқтисодий ўқиш ташкил этилиб, Агентликнинг Коррупцияни олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш бошқармаси бош инспектори О.Абдуғаниев  ташкилотлар масъул ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бош мутахассиси А. Рахмонов ҳам ушбу  иқтисодий ўқишда иштирок этди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati