2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент шаҳри: 110 кВли электр узатиш тармоғидаги эскирган симлар янгисига алмаштирилмоқда
  • 23.04.2025
  • 19

Олмазор ҳамда Юнусобод туманларидаги истеъмолчиларни барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр узатиш тармоқларини босқичма-босқич янгилаш ишлари давом этмоқда. Ҳозирда 110 кВ кучланишга эга Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари белгиланган режага асосан мукаммал таъмирланмоқда.

Мутахассислар томонидан узатманинг маънан ва жисмонан эскирган 110 кВли ҳаво тармоқлари замонавий электр узатиш кабель тармоқларига алмаштирилмоқда.

Мазкур ишлар доирасида тармоқдаги хавфсизлик ва ишончлилик даражасини ошириш, электр энергиясининг йўқотилишини камайтириш ҳамда хизмат муддатини узайтириш кўзда тутилган. Янги ўрнатилаётган симлар замонавий талабларга жавоб берувчи, бардошли ва юқори ўтказувчанликка эга материаллардан тайёрланган.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслик учун барча ишлар босқичма-босқич ва белгиланган режа асосида бажарилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш билан бирга, келажакда ортиб бораётган энергия эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.

Манба:  https://t.me/toshetk/44100 

https://t.me/sputnikuzbek/49904

https://t.me/xushnudbek/27620

https://t.me/qalampir/136859

https://t.me/shopirlar/90647

https://t.me/TYUZBEK/102385

https://t.me/Qoraxabar/128785

https://t.me/nova24uz/46204

https://t.me/toshetk/43961

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati