2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Диққат, эълон! 26 апрель куни Акциядорлик жамияти ходимлари ўртасида мини футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги–2025” мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади
  • 24.04.2025
  • 28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6099-сон фармони ҳамда “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сон қарори  ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол турини тарғиб қилиш ва уни оммалаштириш, шунингдек Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультети талабаларининг спортга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида Магистрал электр тармоқлари ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги–2025” мусобақасининг якуний босқичи ўтказилади.

⚽️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Дадажон Айнақулович Исақулов ташаббуси билан ўтказилаётган спорт тадбирида Акциядорлик жамият филиаллари ҳамда ташкилотларидан бир нечта жамоалар, шунингдек, расмий меҳмон сифатида Ислом Каримов номидаги ТДТУ мураббийларидан иборат жамоа иштирок этади.

⇒ Шу билан бирга, спорт тадбирида Белорусь Республикасининг энергетиклар жамоаси вакиллари меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

ТАДБИР САНАСИ: 2025 йил 26 апрель, соат 9:00.

МАНЗИЛ: Тошкент, Юнусобид тумани, 2-мавзе, «Учқун» спорт мажмуаси.

✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati