2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
ИҚТИСОДИЙ ЎҚИШ: “Коррупцияга нисабатан барчамиз ҳамжиҳатликда курашсак, бу иллат илдизини бемалол қуритишимиз мумкин!”
  • 24.04.2025
  • 20

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида 2025 йилнинг 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифалардан келиб чиқиб “Озбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан иқтисодий ўқиш ташкил этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 апрелдаги 15/1-1210-сонли топшириғига кўра “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ ҳамда филиаллар раҳбарлари ва ходимлари учун иқтисодий ўқиш ташкиллаштирилиш белгиланган эди.

Юқоридаги топшириқлар ижроси доирасида, 2025 йилнинг 24 апрель куни соат 10:00 да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан Президентимиз Sh.M.Mirziyoyev раислигида 2025 йилнинг 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифалардан келиб чиқиб иқтисодий ўқиш ташкил этилди.

Ушбу тадбирни Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.А. Артиков кириш сўзи билаб очиб бериб, Президентимиз раислигида ўтказилган Миллий кенгаш йиғилишидаги берилган барча устувор вазифалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтиди. Сўнг сўзни Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг бош инспектори – О.А.Абдуғаниевга берди.

О.А.Абдуғаниев сўз бошида 2025 йилнинг 5 март куни берилган вазифалар ва уларни ижро этилиши юзасидан тадбир қатнашчиларига батафсил маълумотларни бериб,  2025 йилнинг 21 апрель куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025-y.) бўйича тадбир қатнашиларига батафсил маълумотларни эшшитириб, коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик юзасидан маълумотлар берди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига маълумот ва иш тажрибалари билан ўртоқлашиб, коррупцияга нисабатан барчамиз курашсак, бу иллатни бемалол илдизини қуритиш мумкинлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби —ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Урунов сўзга чиқиб, АОКАда Акциядорлик жамияти фаолилиятига доир маълумотлар, ОАВ ва жамоатчиликка эришилган ютуқларни ўқиб эшшитириб бориш учун барча бош бошқарма, бошқарма, хизмат ва бўлим  бошлиқлари ўз ҳисоботларини тайёрлаб бориши юзасидан таклиф билдирди. Бу таклиф Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.А. Артиков томонидан маъқулланиб, жадвал тасдиқланиб, ушбу жадвал асосида бажарилган ишларни ОАВ ҳамда жамоатчиликка тақдим этилиши юзасидан топшириқ берди.

Ушбу тадбирда Акциядорлик жамияти ва унинг филиалларидан раҳбар, ходимлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди. Тадбирда 150 нафар иштирокчи қатнашди.

 

А.Рахмонов, Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бош мутахассиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati