2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Подстанциядан чиқувчи истеъмолчиларга тегишли тармоқда келиб чиққан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда
  • 25.04.2025
  • 13

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида "Андижон шаҳри, ХБКдаги "БОБУР подстанциясида" ёнғин чиқиб, электр кабель симлари ёниб кетди" мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот:

Бугун, 2025 йил 24 апрель санаси, соат 16:59 да 220 кВ кучланишли «Бобур» подстанциясининг 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимлаш қурилмасидан чиқувчи истеъмолчиларга тегишли кабель каналида шикастланиш пайдо бўлган. Сўнг кабель каналида ёнғин содир бўлгани аниқланиб, ёпиқ тақсимлаш қурилмасининг барча электр жиҳоз ва ускуналари хавфсизлик талабларига биноан тармоқдан ажратилган.

⚡️ Назорат кўригидан сўнг ёнғин содир бўлган кабель тармоқлари ўчирилиб, соз ҳолатдаги кабель тармоқларига кучланиш берилган.

Айни пайтда 220 кВ кучланишли «Бобур» подстанциясидан чиқувчи 10 кВ кучланишли кабель тармоғида содир бўлган ёнғин сабаблари тармоқнинг мансублик чегараси туташ бўлган электр энергетика объектлари мутахассислари томонидан ўрганилмоқда ва таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.

Аниқланган носозлик тўлиқ бартараф этилгандан сўнг қолган кабель тармоқларига кучланиш берилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati