“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 28 апрель “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан 220 кВ кучланишли “Қўйлиқ” подстанциясида Филиал бош муҳандиси Ш.Абдуғаппаров, Мустаҳкамлик, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси М.Эгамкулов, Подстанциялар хизмати бошлиғи Ш.Хақназов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида меҳнат муҳофазаси вакиллари ҳамда подстанцияларнинг усталари, электр монтёрлари ҳамда электр чилангарлари билан ўқув семинари ўтказилди.
Ушбу сана Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2003 йилда эълон қилинган ва меҳнат муҳофазаси, ишчиларнинг касалликлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида халқаро эътиборни ўз ичига олади. 28 апрель шунингдек, Жаҳон меҳнат ҳаракати томонидан "Қурбон бўлган меҳнаткашларни эслаш куни" сифатида ҳам қайд этилади.
Меҳнат муҳофазаси вакиллари билан ишчиларнинг хаёти ва соғлиғини сақлашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига диққат-эътиборни кучайтиришдир.
Энг ачинарлиси, содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари кўпчилик ҳолларда ходимларнинг билим-кўникмалари етарли даражасининг етарли даражада эмаслиги, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, меҳнатнинг хавфсиз усул ва услублари бўйича билимларни яхши ўзлаштирмагани ёки тажрибаси етишмаслиги, бунинг оқибатида электр қурилмалар ва тармоқларида иш бажаришда кучланиш бор-йўқлигини текширмаслиги, кўчма ерлагичларни ўрнатмаслиги асосий сабаблардан бири бўлмоқда.
Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари Конституция, Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда бошқа ҳужжатлари билан тартибга солинади.
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, меҳнат муҳофазаси соҳасида иш берувчилар ва ходимлар масъулиятини оширишга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ишини изчил равишда ривожлантиришга, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги меъёрларини такомиллаштириш юзасидан зарур чораларни кўришга қаратилгандир.
Наржемал Ходжамкулиева, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati