“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ фаол ёшлари Жамиятнинг Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб қайтишди.
Дастлаб Жамият ёшлари Олий Мажлис Сенатидаги танишувни катта тарихга эга бўлган ва шу кунгача бир қанча қонунлар тасдиқланадиган сенаторларнинг мажлислар залидан бошлаб, уларнинг иш жараёнлари, қонунларни таҳлил қилиш ва ўз билимларини оширишлари учун муҳим ўрин эгаллайдиган бой кутубхона, қонунларни қабул қилиш жараёни ҳамда нуфузли тадбирлар ташкиллаштирилганда оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган ахборот ресурс маркази билан танишиб чиқишди.
Тадбир давомида ёшларимиз Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Кадирханова Малика Акбаровна билан учрашиб, қонунчилик фаолияти, қонунларнинг қабул қилиш жараёнлари, асоссиз ёки халқ учун ишламайдиган қонунларнинг қайтарилиши ва бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида янги қонунларнинг қабул қилиниши, уларни халқ орасида татбиқ этиш масалаларига оид бир қанча саволларга жавоб олишди.
Шунингдек, янги таҳрирда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” 2016 йил 14 сентябрдаги 406-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида олиб борилаётган натижадор ишлар хусусида ҳам фикр алмашилди.
Азизбек Ботиров, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ёшлар Иттифоқи Бошланғич ташкилоти раиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati