Мамлакатимизнинг энергетика инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини барқарор етказиб бериш мақсадида модернизация ишлари олиб борилмоқда.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали директори Бахтиёржон Обидовнинг қайд этишича, айни кунларда Андижон тумани Айрилиш маҳалласидаги Ҳовузбўйи кўчасида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли подстанцияда АТ-2 200 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 250 МВА қувватли автотрансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
– 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, шунингдек, барқарор ва сифатли электр энергиясини истеъмолчиларга узлуксиз етказиб беришни таъминлаш мақсадида мазкур лойиҳа амалга оширилмоқда. "Юлдуз" подстанциясининг модернизацияси қувватни ошириш ва электр тармоқларининг ишлаш самарадорлигини яхшилашга қаратилган. Автотрансформаторнинг қуввати оширилиши қурилманинг ишлаш хавфсизлигини таъминлаш ва электр тармоқларининг барқарор ишлашини кафолатлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Бунинг ортидан электр энергияси етказиб беришдаги йўқотишлар камаяди, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказилади. Бу саъй-ҳаракатлар электр тармоқларининг ишлаш самарадорлигини ошириш ва истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини барқарор етказиб беришга хизмат қилади, –деди Б. Обидов.
“ЎзМЭТ” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ишлар давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 сентябрдаги "Жаҳон банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати