Бугун, 2025 йил 29 апрель куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги мутахассислар Россия Федерациясининг “Лаборатория будешего” компанияси вакилларини қабул қилди.
⚡️ Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.A.Исақулов Ўзбекистон магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
Учрашув давомида россиялик электр энергетика соҳаси мутахассислари юқори кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилишда янги ишланмалар — инновацион технологияларга оид тақдимот намойиш қилишди. Янги ишланмаларда фойдаланиш самарадорлиги муҳокамалар марказида бўлди.
Эслатиб ўтамиз, халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар юртимизда ўтказилаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтказилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati