Ўзбекистоннинг «ЭЛEКТРҚИШЛОҚҚУРИЛИШ» АЖ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида оптик толали алоқа тармоқларини лойиҳалаш, харид қилиш ва ўрнатиш лойиҳасини амалга оширади.
Лойиҳада 1-пакет Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида оптик толали алоқа тармоғини қуриш кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Жаҳон банки иштирокида “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-113-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўтказилган халқаро тендер савдолари якунлари бўйича тайёрланган ҳисобот харид комиссияси ҳамда Жаҳон банки томонидан тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг «ЭЛEКТРҚИШЛОҚҚУРИЛИШ» АЖ компанияси 3,171,282.00 АҚШ доллари доллари миқдоридаги таклиф этилган нарх билан 1-пакетда яъни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида оптик толали алоқа тармоғини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.
Ғолиб компания билан музокаралар ўтказилиб бугун, 2025 йил 29 апрель куни шартнома имзоланди.
Лойиҳа Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган бўлиб 2025–2026 йилларда амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу лойиҳа телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш компонентининг бир қисми бўлиб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида оптик толали тармоқ инфратузилмасини лойиҳалаш, харид қилиш ва ўрнатиш орқали қуришни мақсад қилган. Бу оптик толали алоқа тармоғини қуриш лойиҳасининг саккизта пакетидан бири ҳисобланади.
"Жаҳон банки" лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati