2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 01.05.2025
  • 98

⚡️«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л–521 бўлган электр тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Назорат кўригида аниқланган камчиликлар тасдиқланган режага асосан, махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Мисол учун, мутахассислар томонидан линиянинг 633-сонли таянч устуни «А»фазасида ПС-160 русумли нуқсонли изоляторлар алмаштириштириб, чақмоқ қайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди, қушлар қўнишга қарши ўрнатилган мосламалар созлиги таъминланди.

Бундан ташқари, металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажаришди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati