2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Хотин-қизлар
Бўстонлиқ туманида энергетика соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар форуми ўз ишини бошлади
  • 01.05.2025
  • 25

#гендер_тенглик

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон  — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида иссиқлик электр станциялари хотин-қизлари форуми ўтказилмоқда.

Ушбу тадбир Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тадбир дастурида тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, ҳуқуқий билимини ошириш ва спортга кенг жалб этишга қаратилган маънавий-маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Форумда иссиқлик электр станциялари ва марказларидан жами 150 нафар хотин-қизлар иштирок этмоқда.

Форум доирасида «Китобхонлик», “Хон атлас” фестивали, “Балли қизлар” танлови, «Волейбол» мусобақаси ва якуний тақдирлаш концерти ўтказилиши режелаштирилган.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/16015?single 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati