#иннопром #технопарк #грин_энержи
➡️ “Иннопром. Централ Азия” халқаро саноат кўргазмаси доирасида «Технопарк» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган 10 кВт қувватдаги кўчма қуёш электр станцияси кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
➡️ Мазкур инновацион маҳсулот офф-грид тамойили асосида ишлайди, яъни электр тармоғига уланмаган ҳолда мустақил тарзда энергия ишлаб чиқариш ва сақлаш имкониятига эга. Қуёш нурлари ёрдамида энергия ишлаб чиқарилади ва махсус аккумулятор тизимида жамланади, бу эса уни узоқ муддат давомида электр билан таъминлашда қўллаш имконини беради.
➡️ Кўчма станция чекка ҳудудларни электр энергияси билан таъминлаш, электромобилларни зарядлаш, вақтинча иншоотлар ёки тадбирларда захира энергия манбаи сифатида ишлатиш каби кенг имкониятларга эга. Шунингдек, ушбу қурилма экологик тоза энергиядан фойдаланиш имконини яратиб, яшил технологияларни кенг жорий этишда муҳим ўрин эгаллайди.
➡️ Станция ғилдиракли платформа асосида жойлаштирилган бўлиб, бу уни тез ва осон транспортировка қилиш, керакли жойда ишга тушириш имконини беради.
➡️ «Технопарк» корхонаси томонидан тақдим этилган ушбу технологик ечим Ўзбекистонда барқарор энергия таъминоти, яшил энергетика, ва маҳаллий инновацион маҳсулотлар асосида ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Манба: https://t.me/uzeltexsanoat/14931
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati