2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 02.05.2025
  • 94

⚡️ Аввал хабар  берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиалларида электр узатиш тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилади.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 500 кВ кучланишли (Л–524) электр узатиш тармоқларида олиб борган жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби ишларни бажаришди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati