“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг 2025 йил 4 февраль 2-сон буйруғи ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2025 йил 10 апрель кунидаги КШ-73 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида “Фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон туманида жойлашган тезкор хизмат вакиллари иштирок этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш машғулотларида ҳамкорлик қилишди. Тадбир иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад: Фуқаро муҳофазаси юзасида тайёргарлик даражасини амалда синаб кўриш, фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект ишчи хизматчиларининг ҳаракати ва ўтказиладиган тадбирларга аниқликлар киритиш, фуқаро муҳофазаси раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибини ҳар қандай вазиятда асосли қарорлар қабул қилиш ва самарали ҳаракатларни амалга оширишни ўргатишдан иборат.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati