2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 05.05.2025
  • 90

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг 2025 йил 4 февралдаги 2-сон буйруғи ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2025 йил 10 апрель кунидаги КШ-73 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида “Фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилоятида жойлашган тезкор хизмат вакиллари иштирок этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш машғулотларида ҳамкорлик қилишди. Тадбир иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмалари ўрганилди.

 

 

Машғулотларда энергетика объектининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш қисми шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини ошириш, уларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда ҳолат содир бўлганда Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва қутқарув хизматларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштириш масалаларига оид билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

Шунингдек, тадбир давомидаги ўқув машқларига қўйилган вазифаларни бажариш учун қутқарув, авария-техник, санитария, ёнғини бартараф этиш, алоқа ва ахборот ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳларнинг бошқарув ҳамда шахсий таркиби тўлиқ жалб қилиш каби вазифалар мувофиқлашуви кўриб чиқилди.

⚡️ Машғулотларда, шу билан бирга, подстанцияда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи-ходимлар ҳамда қўриқлаш бўлинма вакилларининг фавқулодда ҳолатда авария оқибатларнини бартараф этиш бўйича тайёргарлик даражаси ўрганилди.

 

 

Тадбир якунида машғулот муҳокамаси ўтказилиб, қатнашчилар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар танқидий таҳлил қилинди. Ҳар бир хизмат ходимларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлари, хусусан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш  ва ўт ўчиришдаги тезкор ҳаркати бўйича билимлари баҳоланиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида такрорламаслик чора-тадбирлари кўрилди.

Ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад: Фуқаро муҳофазаси юзасида тайёргарлик даражасини амалда синаб кўриш, фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект ишчи хизматчиларининг ҳаракати ва ўтказиладиган тадбирларга аниқликлар киритиш, фуқаро муҳофазаси раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибини ҳар қандай вазиятда асосли қарорлар қабул қилиш ва самарали ҳаракатларни амалга оширишни ўргатишдан иборат.

FacebookInstagramYouTube ‖

«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati

http://t.me/uzmetaxborotxizmati