"Сурхондарё МЭТ" филиали ишчи-ходимлари ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишларини тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида филиал ва касаба уюшма қўмитасининг 2025 йил 24 апрелдаги 87/1-1-сонли қўшма қарорига асосан, 9 май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан 2025 йил 3 май куни ишчи ходимлар ўртасида "Мини футбол — Хотира турнири" ўтказилди.
Мусобақада Филиал подстанциялардаги гуруҳларидан 8 та жамоа иштирок этди. Муросасиз курашдан сўнг 500 кВ кучланишли "Сурхон" ўқчилар жамоаси 1-ўрин, 500 кВ кучланишли "Сурхон" подстанцияси жамоаси 2-ўрин, Маъмурият жамоаси 3-ўрин олиб, мусобақа ғолиби деб топилди.
Филиал МХТГ бошлиғи Миржалол Қосимов 15 та гол уриб, "Энг яхши тупурар" номинацияси ғолиби бўлди. "Энг яхши дарвозабон" номинацияси - 500 кВ кучланишли "Сурхон" подстанцияси ўқчилар жамоаси дарвозабонига, "Энг яхши жамоа" номинацияси - 220 кВ кучланишли "Шеробод" подстанцияси жамоасига насиб қилди.
Турнир ғолибларига Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар берилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati