2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 05.05.2025
  • 28

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️ ❗️Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши, шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим; Магистраль электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 35–110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.

✔️  Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

МАНЗИЛ: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 151 уй.

Мурожаат учун: +998-66-233-30-24.

Онлайн резюме 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар. 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati