2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Энергетика вазирлиги ва тизим корхоналари ходимлари иштирокида Хитойда “Замонавий энергетика технологиялари” мавзусида амалий ўқув-семинар ташкил этилди
  • 05.05.2025
  • 52

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан “China Datang Overseas Investment So., Ltd.” ва “Dongfang Electric” халқаро корпорацияси билан имзоланган меморандум доирасида жорий йилнинг 21 – 30 апрель кунлари Хитойнинг Сичуан провинцияси, Ченду шаҳрида жойлашган “Silk Road Energy Joint Technology Innovation R&D Center” марказида вазирлик ва тизим корхоналари, Малака ошириш маркази ходимлари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг профессор-ўқитувчилари учун “Замонавий энергетика технологиялари” мавзусидаги амалий ўқув семинарнинг навбатдаги босқичи ташкил этилди.

Амалий ўқув семинарда Хитой Халқ Республикасининг замонавий энергия манбалари, жумладан, «яшил» ва кам углеродли энергия ресурсларини ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш босқичлари билан яқиндан таништирилиб, уларнинг назарий билимлари оширилди.

Шунингдек, ходимлар “Datang Sichuan Power Generation” компаниясида ташкил этилган замонавий диспетчерлик маркази, “Dongfang Electric” корпорациясининг “Dongfang Electric Machinery”, “Dongfang Turbine”, “Dongfang Boiler”, “Dongfang Electric Wind Power” ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда қуёш фотоэлектр қурилмаларини ишлаб чиқарувчи йирик “ТВ Солар” компаниясида бўлиб, автоматлаштирилган технологик жараёнлар билан яқиндан танишишди.

Мутахассислар малакасини ошириш билан бир қаторда соҳа кадрларини қайта тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу йўналишда халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида, Чунсин электр энергетика коллежи мутасаддилари ва профессор ўқитувчилари иштирокида коллежнинг ўқув жараёнлари, амалиёт базаси билан танишилиб, ўзаро тажриба алмашилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур амалий ўқув-семинарларда олинган билим, маълумот ва тажрибаларни тизимдаги мутахассисларга етказиш ва малакасини ошириш учун бугунги кунда онлайн ўқув-семинар ва тренинглар ташкил этилмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/16081

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati