2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Ўқув-семинар: "Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: Иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли"
  • 06.05.2025
  • 33

Бугун "Ўзбекистон МЭТ" АЖ нинг барча филиаллари иштирокида "28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика кенгашининг бош меҳнат техник инспектори Саидносир Саидмаҳмудов, Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нодира Хидирова, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими сектор бошлиғи Камолиддин Миралиев ва 2-тоифали муҳандис Жамолиддин Холматов  иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарнинг мавзуси  "Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: Иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли".

Семинарда барча филиалларнинг касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси ходимлари ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этишди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati