Мукофот замонавий фан ҳақидаги тасаввурлар, ҳар бир инсон ҳаётини ўзгартирувчи улкан ғоялар ва ихтироларни тақдирлашга қаратилган.
«ЧАҚИРИҚ» мукофотининг вазифаси — ёш авлод вакилларида илм-фанга қизиқиш ва унга ҳаётини бағишлаш истагини шакллантиришдир.
Россиялик олимлар учун мўлжалланган 4 та номинациядан ташқари: «Ташаббус», «Инженерлик ечими», «Йил олими» ва «Истеъдод», 2024 йилда халқаро номинация – «Discovery» («Кашфиёт») эълон қилинди. Унда исталган давлатдан олимлар иштирок этиши мумкин.
Мукофот қуйидаги 5 та номинация бўйича топширилади:
♦ Ташаббус: муҳим илмий ёки технологик муаммони ҳал қилган тадқиқот учун
♦ Инженерлик ечими: муҳим ихтиро ёки янги технология яратганлик учун
♦ Истеъдод: фан ва технология ривожланишига таъсир кўрсатган илмий ютуқ учун (35 ёшгача бўлган олимларга берилади)
♦ Йил олими: фан ва технология манзарасини ўзгартиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун
♦ Discovery (Кашфиёт): фан ва технология ривожига таъсир кўрсатган муҳим халқаро кашфиёт учун
⇒ Аризаларни қабул қилиш муддати — 2025 йил 21 майгача.
Мукофотга ариза юбориш учун: премиявызов.рф
«ЧАҚИРИҚ» жамғармаси бутун дунё олимларини илм-фан ва келажак технологияларини ривожлантириш учун чегараларни биргаликда енгиб ўтишга чорлайди!
Манба: https://t.me/clearenergy/2766
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati