2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Қорақалпоғистон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 08.05.2025
  • 50

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги юқори кучланишли подстанция навбатчи мутахассисларининг жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Мутахассислар Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган подстанцияларда мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олишган.

Эски ускуна ва жиҳозлар янгиларига алмаштирилмоқда. Коррозияга учраган металл конструкцияли қурилмаларга бўёқ тортилмоқда. Реле ҳимояси ва автоматика хизмати ускуна ва жиҳозлар барқарор ишлашини таъминламоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati