2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Марказий Осиё сув кризиси
  • 07.05.2025
  • 7

2040 йилгача Марказий Осиё Амударё ва Сирдарё дарёлари сув оқимининг камайиши фонида юқори даражадаги сув стрессига дуч келиши мумкин. Ушбу масалани давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро иқлим форумида кўтариб чиқди.

Ҳозирги кунда ресурсларни тежаш мақсадида суғориш тармоқларини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, сувни тежаш технологияларини ишлаб чиқариш учун саноат базаси яратилмоқда. Ўтган йили шу ишлар орқали тахминан 8 миллиард куб метр сув тежашга муваффақ бўлинди.

Бу йўналишда самарали иш олиб бориш учун кучларни бирлаштириб, Марказий Осиёда сувни тежаш технологияларини жорий этиш бўйича минтақавий дастур ишга туширилиши зарур  – дея таъкидлади Президент.

Манба: https://t.me/clearenergy/2768

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati