2025 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 663,86 млн доллар бўлган 7 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2025 йил январь-апрель ойлари давомида давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 12,40 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 13,24 млн доллар (режага нисбатан 106,77 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати