2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Энергетика вазирининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
  • 10.05.2025
  • 21

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Жасорат, Бўз, Сайрам, Ижодкор, Заковат, Катта Олтинтепа ва Сарбон маҳаллаларида истиқомат қилаётган, алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар билан учрашди.

Маълумки, мазкур маҳаллаларда яшовчи 31 нафар ёш Энергетика вазирига бириктирилган бўлиб, уларни касбга ўргатиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва чет тилини ўрганишларига кўмаклашиш мақсад қилинган.

Мазкур учрашув доирасида 2 нафар ёшга ИТ соҳасида таҳсил олиши ва фаолият юритиши учун компьютер топширилди, 2 нафар ёшни мутахассислиги бўйича тоғ-кон саноати тизими ва  темир йўл соҳасидаги ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.

Бу каби учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш ва таълим олишларига кўмаклашиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/16156

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati