2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Акциядорлик жамиятининг 60 нафар ишчи-ходимлари ва уларниг оила аъзоларидан иборат саёҳатчилар гуруҳи билан Зомин тоғ масканига экотуризм тадбири уюштирилди
  • 10.05.2025
  • 42

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 9 апрелда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш учун ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси — “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика кенгаши ижроия қўмитасининг 2025 йил 28 апрелдаги 4q/q-18-13 “с”-сонли қўшма қарорига асосан, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра, 2025 йил 9–10 май кунлари (байрам санаси ва дам олиш куни) Акциядорлик жамияти Марказий аппарати ишчи-ходимлари ва уларниг оила аъзоларидан иборат гуруҳ (60 нафар) Зомин тоғ масканига экотуризмга олиб борилди.

Ходимлар Зомин тоғларининг маҳобати ва гўзаллигидан баҳраманд бўлишди, осма дор йўлидан тоғнинг юқори чўққисига кўтарилишди, жар устига ўрнатилган экстремал осма кўприкдан ўтиб, тоза ҳаводан нафас олишди. Айрим жасур ходимлар “Зиплайн” деб аталмиш экстремал спорт тури, яъни иккита тоғ орасидаги арқондан учиб ўтишга муваффақ бўлишди

Бундан ташқари, 1000 йиллик арча, “Шербулоқ” булоғи ёнидаги яшил боғ атрофида жамоавий фотосессия суратга олинди. Табиат қўйнидаги Зомин-Wyndham меҳмонхонасида маданий ҳордиқ чиқаришди, 3 маҳал “эркин танлов” дастурхонидаги тансиқ таомлардан танаввул қилишди.

Экотуризм тадбири якунида барча ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўтказилган саёҳатдан илиқ таассуротлар билан ўз манзил-маконларига, барча қулайликларга эга бўлган сайёҳлик автобусида элтиб қўйилди.

Нодира Хидирова, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati